Live
3
Ўзбек

EЧЛ. «Ман Сити» — «Наполи». Ўйин қачон бошланади ва қаерда намойиш этилади?

Футбол
24 ноябр, 03:40
Абдуқодир Ҳусанов тўп тепадиган жамоа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Наполи»ни қабул қилади.
EЧЛ. «Ман Сити» — «Наполи». Ўйин қачон бошланади ва қаерда намойиш этилади?
Foto: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити - : - Наполи Наполи

Бугун, 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси 2026/27 йилги мавсум умумий босқичининг 5-тури доирасида «Манчестер Сити» ва «Наполи» ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув Манчестердаги «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтади.

Учрашувнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да янграйди. Ўзбекистон ҳудудида баҳсни Zo'r TV телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Маълумот учун, умумий босқичнинг 6-турида «Манчестер Сити» 8 декабр куни «Барселона» билан, «Наполи» эса шу куни «Брюгге»га қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Париж клуби ўтган мавсум финалида «Арсенал»ни пеналтилар сериясида мағлуб этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Наполи Наполи
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар