Бугун, 24 ноябр куни Ўзбекистон кубогининг яримфинал учрашувлари бўлиб ўтади.
Олмалиқда «Андижон» ва «Локомотив» ўзаро баҳс олиб борса, Тошкентда ОКМК ҳамда «Навбаҳор» жамоалари финал йўлланмаси учун курашади.
ЎзПФЛ маълумотига кўра, ҳал қилувчи учрашувга мезбонлик қиладиган стадион финалчилар номига қараб белгиланади.
Финалнинг эҳтимолий жуфтликлари ва стадионлари:
- «Андижон» — «Навбаҳор»: «Истиқлол» стадиони (Фарғона);
- ОКМК — «Андижон»: «Локомотив» стадиони (Тошкент);
- ОКМК — «Локомотив»: «Локомотив» стадиони (Тошкент);
- «Локомотив» — «Навбаҳор»: «Пахтакор» стадиони (Тошкент).
Финал учрашувининг санаси эса «Андижон» клубининг Суперлигадаги иштирокига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Агар андижонликлар финалга чиқса ва Суперлигада ўтиш ўйинларида иштирок этадиган бўлса, ҳал қилувчи баҳс 16 декабр куни ўтказилиши мумкин.
Агар «Андижон» финалга чиқа олмаса ёки Суперлигадаги хавфли ҳудуддан узоқлашса, кубок финалини 10 декабр куни ўтказиш имконияти пайдо бўлади.
Маълумот учун, бугунги ҳар икки яримфинал учрашуви соат 18:15 да старт олади.

Фото: ЎзПФЛ
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади