Live
3
Ўзбек

Моуринио «Вилярреал» футболчисининг ҳакамлар ҳақидаги гапларига кескин муносабат билдирди

Футбол
24 ноябр, 06:30
«Реал» устози Сантяго Комесаняни Мадрид клуби ва «Барселона»ни бир хил ҳолатга қўйганликда танқид қилди.
Моуринио «Вилярреал» футболчисининг ҳакамлар ҳақидаги гапларига кескин муносабат билдирди
Foto: Getty Images
22.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 3 : 2 Вильярреал Вильярреал

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Вилярреал» яримҳимоячиси Сантяго Комесанянинг ҳакамларга босим ўтказилиши ҳақидаги фикрларига кескин жавоб қайтарди.

Ла Лига 13-тури доирасида «Барселона» ва «Вилярреал» ўртасидаги баҳсдан (3:2) кейин Комесаня «қироллик клуби» ҳамда каталонияликлар ҳакамларга кучли босим ўтказишини айтганди. Шунингдек, у «Сантяго Бернабеу» стадионида ҳам ҳакамлик борасида шунга ўхшаш вазият кузатилганини таъкидлаган.

«Унда худди хотира йўқолгандек. Ўша баҳсда ҳисоб 2:0 бизнинг фойдамизга эди, ўйин деярли ҳал бўлганди. Аммо голимиз бекор қилинди, Винисиус эса қизил карточка олди. «Реал» қарийб ярим соат — асосий вақтнинг 20 дақиқаси ва қўшимча 8 дақиқа давомида — 10 киши бўлиб ўйнади.

Унинг ростдан ҳам хотираси панд беряптими ёки шунчаки энг осон йўлни танлаб, иккала клубни бир қозонга соляптими?

Истаганини гапирсин, фақат Негрейра ишини бу воқеага аралаштирмасин. Агар у бемаъни гапларни айтишни истаса ёки хотираси панд берса, бунинг унчалик катта аҳамияти йўқ», — дея Моуринионинг сўзларини келтиради Sport.es.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Вильярреал Вильярреал
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар