Live
3
Ўзбек

Моуринио «Реал» тарбияланувчиси Нико Пас ҳақида гапирди

Футбол
24 ноябр, 05:10
«Комо» яримҳимоячиси ушбу мавсум 15 та баҳсда 14 та самарали ҳаракат қайд этган.
Моуринио «Реал» тарбияланувчиси Нико Пас ҳақида гапирди
Foto: Getty Images

«Комо» яримҳимоячиси ушбу мавсум 15 та баҳсда 14 та самарали ҳаракат қайд этган.

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Мадрид клуби тарбияланувчиси, айни пайтда «Комо» сафида тўп тепаётган ҳужумкор яримҳимоячи Нико Пас ҳақидаги саволга жавоб берди.

Журналист мутахассисдан аргентиналик футболчи ҳақида сўраганида, Моуринио қисқа жавоб қайтарди:

«У менинг футболчим эмас», — дея Моуринионинг сўзларини келтиради Sport.es.

«Реал»да футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқи сақланиб қолган. Хорижий ОАВ хабарларига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида Пасни жамоага қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқчи.

Маълумот учун, 21 ёшли яримҳимоячи ушбу мавсум барча мусобақаларда «Комо» сафида 15 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» бугун, 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида ПСВни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Комо Комо
Бугунги янгиликлар