«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг айни пайтдаги спорт формаси ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчи август ойидан буён самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаяпти. У ушбу мавсумда 13 та баҳсда атиги 1 та гол урган.
«Биз доимо бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Винисиус бир вақтнинг ўзида ҳам хурсанд, ҳам ўзига нисбатан танқидий муносабатда. Фаолият — узоқ йўл ва ҳар мавсумни 9–10 баллик даражада ўтказишнинг имкони йўқ. Билишимча, бунга фақат Месси ва Криштиану эриша олган.
Яқинда унинг қанчалик ёрқин ўйин кўрсатганини кўрдим. Унга, айниқса, ҳаводаги курашларда қатнашиш ёқади. Майдонда унга эркинлик керак. Винисиуснинг энг яхши ҳолатдаги ўйини барчамизга керак», — дея Куртуанинг сўзларини келтиради Маrcа.
Маълумот учун, «Реал» 24 ноябр куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида Нидерландиянинг ПСВ клубини қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади