Мадриднинг «Реал» клуби ва уругвайлик яримҳимоячи Федерико Валверде янги шартнома шартлари бўйича ўзаро келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
«Валверде «Реал» билан 2031 йилнинг июн ойига қадар мўлжалланган янги шартномани имзолайди. Ҳаммаси тайёр», — деб ёзди журналист.
Маълумот ўрнида, уругвайлик футболчи 2018 йилдан буён «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Янги келишув орқали томонлар ҳамкорлик муддатини яна икки йилга узайтиришади.
Бунгача матбуотда «Реал» раҳбарияти Валверденинг янги шартномасига катта миқдордаги товон пулини киритмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумотларга кўра, ушбу сумма 1 миллиард еврони ташкил этади. Шу тариқа, Мадрид гранди уругвайлик яримҳимоячини узоқ муддат жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ «Ливерпул» Валверде учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи экани маълум қилинганди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади