Live
1
Ўзбек

«Барcа», «Атлетико» ва «Ювентус» испаниялик яримҳимоячи учун кураш олиб боради

Футбол
23 ноябр, 03:05
Футболчининг трансфер қиймати 35 млн еврога баҳоланмоқда.
«Барcа», «Атлетико» ва «Ювентус» испаниялик яримҳимоячи учун кураш олиб боради
Фото: Diario AS

Португалиянинг «Порту» клуби шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик яримҳимоячи Габри Вейга Европанинг бир қатор етакчи клублари эътиборига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 ёшли футболчининг ўйинларини Каталониянинг «Барселона», Мадриднинг «Атлетико» ва Туриннинг «Ювентус» клублари кузатиб бормоқда. Шу тариқа, Вейгада фаолиятини Испания ёки Италия чемпионатида давом эттириш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Испаниялик футболчининг «Порту» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июн ойи охирига қадар мўлжалланган. Яримҳимоячининг трансфер қиймати эса 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Вейга ушбу мавсумда Португалия чемпионати доирасида 11 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ «Барселона» Лисандро трансферини рад этгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Ювентус Ювентус
  • FC Porto FC Porto
Бугунги янгиликлар