АҚШнинг «Чикаго Файр» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзининг голли сериясини давом эттирмоқда.
MLцS кубоги плей-офф босқичининг биринчи раунди доирасида «Чикаго Файр» «Шарлотт»га қарши дастлабки учрашувни ўтказди. Ушбу баҳсда Левандовски рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса-да, унинг жамоаси 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу тариқа, 38 ёшли полшалик ҳужумчи MLSда кетма-кет учинчи учрашувда гол уришга муваффақ бўлди. Тажрибали футболчи ушбу 3 та баҳсда жами тўрт бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
«Барселона» ва «Бавария» собиқ ҳужумчиси бу мавсумда плей-офф босқичини ҳам ҳисобга олганда, «Чикаго Файр» сафида 20 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда Левандовски 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг шу мавсумда урган голларининг 40 фоизи сўнгги 3 та учрашув ҳиссасига тўғри келмоқда. Умуман олганда, полшалик футболчи мавсум давомида жамоасининг 14 та голида бевосита иштирок этган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади