Live
3
Ўзбек

Мюллер: «МЛСда лигадан тушиб кетиш хавфи йўқ. Шу сабаб босимни ҳис қилмайсиз»

Футбол
20 ноябр, 05:28
Канада клубида ўйнаётган германиялик жаҳон чемпиони лигада хотиржамлик ҳукм суришини айтди.
Мюллер: «МЛСда лигадан тушиб кетиш хавфи йўқ. Шу сабаб босимни ҳис қилмайсиз»
Foto: Getty Images

Канаданинг «Ванкувер Уайткэпс» жамоасида тўп тепаётган германиялик ҳужумчи Томас Мюллер МЛС чемпионатида босим йўқлигини таъкидлади.

«Бу ерда лигадан тушиб кетиш хавфи йўқ. Босим ҳам йўқ. Лигада оптимизм ва хотиржамлик ҳукм суради», — дея юлдуз, футболчининг сўзларини келтиради The Touchline.

МЛСнинг ушбу мавсумида 37 ёшли футболчи 25 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол (шундан 4 таси пеналтидан) ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига қайд этиб қўйди.

Мюллер ўтган йилнинг ёзида Канада клуби сафига келиб қўшилганди. Унинг «Ванкувер» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойининг охирида якунланади.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 4 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ванкувер Уайткэпс Ванкувер Уайткэпс
  • MLS USA MLS USA
Бугунги янгиликлар