«Брайтон» яримҳимоячиси Паскал Гросс клуб билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, янги келишув 2028 йилнинг июн ойигача мўлжалланган.
Гросс «Брайтон»га Англия чемпионати тарихидаги энг яхши натижаларини қайд этишда ёрдам берган. Шунингдек, айнан унинг иштирокида клуб 2023 йилда илк бор Европа Лигасига, ўтган мавсумда эса Конференциялар Лигасига йўлланма олган.
Германиялик футболчи 2017 йилдан буён «чайкалар» шарафини ҳимоя қилиб келган. У январ ойида «Боруссия Д»сида 18 ой ўтказганидан сўнг яна жамоага қайтди.
Гросс Англия Премер-лигасида жами 87 та голли ҳаракатни амалга оширган: 35 та гол ва 52 та голли узатма. Яқинлашиб келаётган якшанба куни «Ҳалл Сити»га қарши баҳсда клуб сафидаги 300-учрашувини ўтказиши мумкин.