«Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимҳен фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбага кўра, нигериялик 27 ёшли футболчи «қизил иблислар»нинг қизиқишларидан мамнун ва АПЛга йўл олишга қарши эмас.
Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Викторнинг «Галатасарой» билан шартномаси 2029 йилнинг июн ойигача амал қилади. Шунингдек, келишувда футболчини белгиланган товон пули эвазига сотиб олиш банди мавжуд эмас.
Хабар қилинишича, Осимҳеннинг Истанбул клубидаги йиллик маоши 15,5 миллион еврони ташкил этади. Ҳужумчи «Манчестер Юнайтед»да ҳам шунга тенг маош олишга рози бўлар эди.
Шунингдек, Турк клуби ўз футболчисининг трансфер қийматини 95–120 миллион евро атрофида баҳоламоқда.