Live
3
Ўзбек

«МЮ» ва «Тоттенҳэм» Павлидис учун курашмоқда

Футбол
20 ноябр, 14:47
Transfermarkt портали баҳосига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
«МЮ» ва «Тоттенҳэм» Павлидис учун курашмоқда
Фото: Getty Images

«Бенфика» ҳужумчиси Вангелис Павлидис Англия Премер-лигасининг икки йирик жамоаси диққат марказига тушди.

CaughtOffside нашри маълумотича, грециялик 27 ёшли форвардга «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Англия Премер-лигасида ўйнаш имкониятига очиқ экани айтилмоқда.

Шу билан бирга, «қизил иблислар»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино кўпроқ «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимҳен номзодини маъқул кўраётгани таъкидланади. Клубнинг қисқа рўйхатида, шунингдек, «Ал Аҳли» форварди Айвен Тоуни ва «Боруссия Д» ҳужумчиси Серу Гирасси ҳам бор.

Бу мавсумда Павлидис барча турнирлар доирасида 19 ўйин ўтказиб, 19 та гол урди. Ундан ташқари, тўртта голли узатма муаллифига айланди.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар