«Нюкасл» бош мураббийи Маттиас Яйссле «Арсенал»га қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
«Сўнгги бир неча йил ичида Артета «Арсенал» билан алоҳида натижаларга эришди. Эндигина мураббийлик фаолиятини бошлаётган ёш мутахассис учун у билан учрашиш ҳақиқий орзу. Бироқ 90 дақиқа давомида биз рақиб ва рақобатчи бўламиз. Бу чемпионатда фақат навбатдаги учрашув ҳақида ўйлаш мумкин. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун тўрт ҳафта аввалги турнир жадвалига назар ташлашнинг ўзи кифоя. Бу мавсумда барча жамоалар учун осон бўлмаяпти.
Ҳозиргача қўлга киритган ғалабаларимиз сонидан жуда мамнунмиз. Айниқса, бизга тўғри келган тақвимни ҳисобга олсак, бу натижаларга эришиш ниҳоятда қийин бўлди», — деди германиялик мутахассис клуб расмий сайтига берган интервюсида.
Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги беллашув 21 ноябр куни бўлиб ўтади. «Арсенал» 5 очколик фарқ билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди. «Қарғалар» эса турнир жадвалининг 12-поғонасидан жой олган.