Live
3
Ўзбек

Артета футболчиларига Fantasy Premier League ўйинида иштирок этиши бўйича тақиқ қўйди

Футбол
20 ноябр, 10:54
Цолис жамоанинг муҳим ўйин олди режаларини ошкор қилиб қўйди.
Артета футболчиларига Fantasy Premier League ўйинида иштирок этиши бўйича тақиқ қўйди
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоа футболчиларига Fantasy Premier League ўйинида ўзларини ёки жамоадошларини таркибга киритишни тақиқлади (fc-arsenal.com).

Испаниялик мураббийнинг бундай қарорига «Ливерпул»га қарши муҳим учрашув олдидан тактик режаларнинг тасодифан ошкор бўлиб қолиши билан боғлиқ.

Маълум бўлишича, «тўпчилар» вингери Кристос Цолис навбатдаги тур олдидан Fantasy Premier League жамоасига ўзини киритибгина қолмай, ҳатто жамоа сардори этиб ҳам тайинлаган. Бу эса мухлислар ва рақибларга унинг асосий таркибда майдонга тушиши ҳақида аниқ ишора берган.

Қайд этилишича, испаниялик мураббий ўйин олди тайёргарлиги ва тактик режалар сир сақланишига алоҳида эътибор қаратади. У рақибларга жамоанинг асосий таркиби ёки ўйин схемаси ҳақида ҳатто энг кичик маълумот ҳам ошкор бўлишини истамайди.

Эндиликда Fantasy Premier League бўйича белгиланган ушбу тақиқни бузган биринчи жамоа футболчилари мураббийлар штаби томонидан жиддий норозиликка дуч келиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар