«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска «Фулҳэм»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
«Менинг асосий мақсадим — шанба куни «Фулҳэм» устидан ғалаба қозониш. Ҳар бир ўйинни алоҳида кўриб чиқишни афзал биламан. Феврал ёки март ойлари ҳақида ўйлашни ёқтирмайман. Кейинги учрашувга эътибор қаратишни маъқул кўраман. Мавсум якунида эса қаерда бўлишимизни кўрамиз», — дея Маресканинг сўзларидан келтиради «шаҳарликлар» клуби расмий сайти.
Маълумот учун, 10 турдан кейин «Манчестер Сити» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 21 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Мареска жамоасининг «Фулҳэм»га қарши беллашуви 21 ноябр кунига белгиланган.