«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоасининг яна «Манчестер Сити»дан юқорида бўлишига ваъда берди.
Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси АҚШ миллий жамоаси аргентиналик мутахассис бошчилигидаги сўнгги учрашувида КОНКАКАФ Миллатлар лигаси доирасида Ҳаитини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг TNT Sports телеканали бошловчиси, 2006/07 йилги мавсумда ижара асосида «Манчестер Сити»да тўп тепган Демаркус Бизли ҳазил тариқасида шундай деди: «Манчестер кўк ва у доимо кўк бўлиб қолади».
«Йўқ, ҳали кўрасиз. Менга вақт беринг, шунда ҳаммаси ўзгаради», — дея кулги билан жавоб қайтарди Почеттино.
Почеттино: «Менга вақт беринг ва Манчестер ранги кўкдан қизилга қайтади»
Футбол
18 ноябр, 10:10
20
«МЮ»нинг янги бош мураббийи «шаҳарликлар»нинг собиқ футболчисига жавоб қайтарди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади