Live
2
Ўзбек

Двалишвили: «Умар ва Усмон қўрқоқлар. Улар эркак эмас»

MMA
18 ноябр, 11:55
Грузиялик жангчи доғистонликлардан фақат шу икки ака-ука билан муаммоси борлигини айтди.
Двалишвили: «Умар ва Усмон қўрқоқлар. Улар эркак эмас»
Foto: Getty Images

Мераб Двалишвили Абу-Дабидаги муштлашувдан сўнг Умар ва Усмон Нурмагомедовларни қўрқоқликда, эркак эмасликда айблади.

«Усмон ва Умар — доғистонликлар ҳамда мусулмон халқининг ёмон вакиллари. Менда на доғистонликлар, на мусулмонлар билан муаммо бор. Муаммо фақат шу икки йигит билан. Улар ҳақиқий эркаклар эмас, улар қўрқоқлар.

Умардан жуда қаттиқ хафа бўлдим. Чунки аввалроқ уни кечиргандим, аммо энди у жуда катта хатога йўл қўйди»,
— дея Мерабнинг сўзларини келтиради Ариэл Ҳелвани.

Аввалроқ Мераб билан бўлган муштлашувда иштирок этган барча шахслар Абу-Дабида ҳибсдан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.

Бугунги янгиликлар