«Реал» раҳбарияти ҳимоячи Трент Александер-Арнолдни трансферга қўйиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Англиянинг бир нечта клуби Трентнинг хизматига қизиқиш билдирмоқда ва унинг Мадриддаги вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Яқинлашиб келаётган трансфер ойларида ҳимоячининг келажаги борасида жиддий ўзгаришлар юз бериши мумкин.
Маълумот учун, Александер-Арнолд ўтган йилнинг ёзида «Ливерпул»дан «Реал»га ўтган эди. Трентнинг мадридликлар билан шартномаси 2031 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Футболчининг трансфер қиймати 60 миллион еврони ташкил этмоқда.
Аввалроқ футболчининг «Ливерпул»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.