Бугун
12
Ўзбек

Расман: «Реал» Гулер билан шартномани узайтирди

Футбол
18 ноябр, 06:01
    13
Янги келишув 2032 йил ёзига қадар амал қилади.
Расман: «Реал» Гулер билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячи Арда Гулер билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди.

Янги келишувга кўра, туркиялик 21 ёшли футболчи 2032 йил 30 июнига қадар жамоа шарафини ҳимоя қилади.

«Арда Гулер 2023 йил июл ойида, 18 ёшида «Реал»га кўчиб ўтган. Клубимиз сафидаги тўрт мавсум давомида у 126 та учрашувда майдонга тушиб, бешта совринни қўлга киритди. Жумладан, бир марта Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Европа Суперкубоги, Испания чемпионати ва Испания Суперкубоги ғолиби бўлди.

Шунингдек, Арда Туркия миллий тжамоаси сафида ҳозирга қадар 38 та учрашувда иштирок этган.

Ўтган йилнинг сентябр ойида у 2025/2026 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилган», — дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ «Реал» Рюдигернинг келажаги борасида бир қарорга келгани хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар