Бугун
12
Ўзбек

Карвахал ЖЧ-2026 финалидан кейин нега кўз ёшларини тия олмаганини тушунтирди

Футбол
18 ноябр, 02:00
    10
«Реал» собиқ ҳимоячиси Испаниянинг жаҳон чемпионлигини қўлга киритганини кузатиш унга оғир кечганини тан олди.
Карвахал ЖЧ-2026 финалидан кейин нега кўз ёшларини тия олмаганини тушунтирди
Foto: Getty Images

«Хетафе» ҳимоячиси Даниел Карвахал 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишни жуда истаганини айтди. Футболчи Испания миллий жамоасининг турнирдаги барча баҳсларини кузатган.

«Мен Испания миллий жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги бирорта баҳсини ўтказиб юбормадим. Финалда ғалаба қозонганимизда жуда хурсанд бўлдим, бироқ кўз ёшларимни тия олмадим. Ахир мен ҳам у ерда бўлишим мумкин эди... Айнан шу соврин менга етишмаяпти. Клуб миқёсида барча совринларни қўлга киритганман, Европа чемпиони ҳам бўлганман. Жаҳон чемпионати — ҳар бир футболчи орзу қиладиган мусобақа», — деди Карвахал laSexta Deportes нашрига.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испания миллий жамоаси қўшимча бўлимларда Аргентинани мағлуб этди. Баҳс 1:0 ҳисобида якунланган.

Карвахал Испания миллий жамоаси сафида барча мусобақаларда 52 та баҳсда майдонга тушган. У ҳисобига битта гол ва еттита голли узатмани ёздириб қўйган. Футболчи миллий жамоа сафидаги сўнгги баҳсини 2025 йил сентябр ойида ўтказган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Хетафе Хетафе
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар