Бугун
12
Ўзбек

«Пахтакор» — U19 чемпионатининг уч карра ғолиби

Футбол
18 ноябр, 08:09
3-ўрин учун беллашувда Республика ФА U19 жамоаси «Машъал»ни 2:0 ҳисобида енгди.
«Пахтакор» — U19 чемпионатининг уч карра ғолиби
Фото: Насаф ПФК

U19 чемпионатининг 2026 йилги мавсуми якунига етди. Финал беллашувида «Пахтакор» ёшлари «Насаф»га қарши беллашиб, 10 киши бўлиб қолганига қарамай, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона гол 13-дақиқада Асадбек Шуҳратов ҳисобига ёзилди.

Шундай қилиб, ёш «шерлар» уч карра U19 чемпиони бўлди. 3-ўрин учун беллашувда Республика ФА U19 жамоаси «Машъал»ни 2:0 ҳисобида енгди.

Маълумот учун, 2026 йилги U19 чемпионатида 3 та минтақада жами 29 та жамоа қатнашди. Ўтган йили ҳам ғолиблик «Пахтакор» тарбияланувчиларига насиб қилган эди.

U19 чемпионати. Финал
Насаф – Пахтакор 0:1
Бош ҳакам:
Достон Раҳмонов
Гол: Асадбек Шуҳратов 13.
Четлатиш: Мўминжон Шуҳратов («Пахтакор»).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Насаф Насаф
Бугунги янгиликлар