Бугун
47
Ўзбек

Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» «Хўжанд»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Футбол
15 ноябр, 07:10
Тошкентликлар Тожикистон клубига қарши баҳсда 5 та гол урди.
Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» «Хўжанд»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Foto: Paxtakor FK

ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусда «Пахтакор» ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Тожикистоннинг «Хўжанд» клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди.

Қибрайда ўтган беллашувда «шерлар» 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Стефан Чинеду, Ресан, Камолхонов ва Шарофиддиновнинг голлари жамоага йирик ғалабани тақдим этди. Камолхонов ва Шарофиддинов дубл қайд этди.

Маълумот учун, «Пахтакор» Суперлиганинг навбатдаги турида 20 ноябр куни сафарда «Локомотив» меҳмони бўлади.

Ўртоқлик ўйини. 15 ноябр
Пахтакор — Хўжанд 5:0
Голлар:
Чинеду, Ресан, Камолхонов (2), Шарофиддинов (2).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • FK Khujand FK Khujand
Бугунги янгиликлар