«Фулҳэм» ҳимоячиси Кэлвин Бэсси январ ойидаги трансферлар ойнасида «Манчестер Юнайтед»нинг устувор мақсадларидан бирига айланиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино тез орада «қизил иблислар»да иш бошлайди. Мураббий қишки трансфер вақтида таркибни кучайтиришни истамоқда.
Жамоа ҳимоя марказини кучайтириш борасида Бэссига кўз тикмоқда. Нигериялик 26 ёшли футболчининг юқори тезлиги, жисмоний имкониятлари ва бир нечта ҳимоя позицияларида ўйнай олиши билан ажралиб туради. У чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ҳаракат қила олади. Бу эса Люк Шоунинг тез-тез жароҳат олиши фонида «Манчестер Юнайтед» учун айниқса муҳим.
Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзга қадар мўлжалланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади