«Манчестер Юнайтед» ҳимоячи Нуссаир Мазрауини жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда. The Daily Briefing хабарига кўра, «Ювентус», «Милан» ва Саудия Арабистони клубларининг футболчига қизиқишига қарамай, манкунианликлар у билан хайрлашмоқчи эмас.
Манбага кўра, клуб 29 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида сотувга қўймайди. Ҳимоянинг бир нечта позициясида ўйнай олиши Мазрауини жамоа учун муҳим футболчилардан бирига айлантирган.
Маълумот учун, марокашлик футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 18 млн еврога баҳоланмоқда.