АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Кристиан Пулишич Маурисио Почеттинонинг «МЮ»да иш бошлашига ўз муносабатини билдирди.
«Бизда яхши дамлар бўлди. У жамоага катта иштиёқ ва кўтаринки руҳ олиб кирди. Энди шунчаки танлаган йўлимиздан боришда давом этишимиз ва жамоа сифатида янада ривожланишимиз керак», - деди Пулишич.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис «қизил иблислар» билан 2029 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
Маълумот учун, сентябрь ва октябр ойларида Почеттино ёш футболчиларга имконият бериш мақсадида Пулишични миллий жамоа таркибига киритмаган эди.
Бундан ташқари, 2025 йилда Пулишичнинг КОНКАКАФ Олтин кубогида иштирок этмаслик истаги сабаб футболчи ва мураббий ўртасида оммавий келишмовчилик юзага келган.