АҚШ футбол федерацияси миллий жамоа бош мураббийлигига Гарет Саутгейт номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш учун АҚШ миллий жамоасини тарк этгач федерация янги мураббий излашга киришди. Асосий номзод «Манчестер Сити»нинг собиқ устози Хосеп Гвардиола ҳисобланмоқда. Саутгейт эса унга муқобил вариант сифатида кўрилмоқда.
Англиялик мутахассис 2024 йилда Англия миллий жамоасидан кетганидан буён ишсиз. Маълум қилинишича, АҚШ томонидан қизиқиш бўлса-да, Саутгейтнинг ўзи бу таклифни қабул қилишга унчалик мойил эмас.
Номзодлар орасида Белгия ва Португалия миллий жамоаларини бошқарган Роберто Мартинес ҳамда «Нюкасл»нинг собиқ бош мураббийи Эдди Ҳау ҳам бор. Айни пайтда АҚШ футбол федерацияси янги бош мураббий бўйича якуний қарор қабул қилмаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади