«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси ота-онаси нима сабабдан унга клуб томонидан тақдим этилган янги ва қимматбаҳо автомобилни ҳайдашга рухсат бермаганини айтиб берди.
Маълум бўлишича, «Барселона»нинг ҳомийларидан бири бўлган Испаниянинг Cupra автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси ҳар йили жамоа футболчиларига янги машиналар тақдим этади.
Бироқ Кубарсининг ота-онаси ўғлининг 19 ёшида ҳашаматли машина ҳайдаб юришини маъқул кўрмаган. Шу сабабли ёш ҳимоячи аввалгидек оиласининг эски машинасидан фойдаланишда давом этмоқда. Янги Cupra автомобилини эса унинг отаси олган.
«Менга машиналар ёқади. Вақти-вақти билан янги моделларни ҳам кўриб тураман. Аммо ота-онам 19 ёшимда қимматбаҳо машинада юришимни исташмайди. Улар менга бироз кутишим, ёшим улғайиши ва кўпроқ тажриба орттиришим кераклигини айтишди», — дея Кубарсининг сўзларидан келтиради The Athletic нашри.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади