Бугун
47
Ўзбек

Ямал Англияга қарши баҳсда 10-рақамда ўйнайди

Футбол
15 ноябр, 07:00
    9
«Барселона» вингери Дани Олмо йўқлиги сабабли унинг рақамини эгаллайди.
Ямал Англияга қарши баҳсда 10-рақамда ўйнайди
Foto: Getty Images
15.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Испания Испания 2 : 3 Англия Англия

Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал Миллатлар лигаси доирасида Англияга қарши баҳсда одатдагидан бошқа рақамда майдонга тушади. Diario Sport нашрининг хабар беришича, 19 ёшли футболчи ушбу беллашувда 10-рақам остида ўйнайди.

Испания миллий жамоасида мазкур рақам Дани Олмога тегишли. Бироқ яримҳимоячи жароҳати сабабли ҳозирда жамоа ихтиёрида эмас. Шу боис 10-рақам Ямалга берилади.

Маълумот учун, Испания ва Англия миллий жамоалари ўртасидаги баҳс 15 ноябр куни Мадриднинг «Атлетико» клуби уй стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Англия Англия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар