«Арсенал» ва Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райс ўғлининг «Барселона» футболчиси Ламин Ямалга мухлислик қилиши ҳақида гапирди. У Испанияга қарши Миллатлар лигаси баҳси олдидан ўғли ва ёш футболчи ўртасидаги мулоқотни эслади.
«Унга Ямалга қарши ўйнашимни айтганимда, у қайта-қайта: «Нега Ламин билан ўйнайсан?!» деб сўрайверди. Аммо Ламин унга жуда илиқ муносабатда бўлди. Ота сифатида мен бу эътиборни чин дилдан қадрладим. Бу жуда самимий ва меҳрибон муносабат эди», — дея Райснинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Англиялик футболчи Ямалнинг бундай муносабатини испаниялик футболчининг укасини тарбиялашда иштирок этиши билан боғлади. Унинг фикрича, шу сабабли Ямал ёш болалар билан қандай муомала қилишни яхши билади.
Маълумот учун, Райс аввалроқ «Олтин тўп» учун овоз беришда Ҳарри Кейннинг Ямал устидан қозонган ғалабасини ҳақли деб ҳисоблашини айтган эди. Шу билан бирга, у испаниялик футболчи келажакда ушбу совринни бир неча бор қўлга киритишига ишонишини билдирган.