Британиялик журналист Пирс Морган Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезушнинг Криштиану Роналду ҳақидаги фикрларига жавоб қайтарди. Мутахассисдан Миллатлар лигасида Данияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин Роналду соғинилаётгани ҳақида сўрашган.
«У энди бу ерда эмас. Нега уни соғинишимиз керак?» — дея жавоб берган Жезуш.
Шундан сўнг Морган журналист Фабрицио Романо ушбу фикрни эълон қилган постга муносабат билдирди.
«Агар Португалия бундай йирик мағлубиятларга йўл қўйишда давом этса, бу масхарабоз ҳам миллий жамоада бўлмайди», — деб ёзди Морган Х ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, аввалги халқаро танаффус вақтида Роналду Португалия миллий жамоаси жойлашган қароргоҳни ўз хоҳишига кўра тарк этганди. Бунга бош мураббий Жорже Жезушнинг Норвегияга қарши Миллатлар лигасининг иккинчи туридаги баҳсда (2:1) ҳужумчини захирадан майдонга туширмаслик қарори сабаб бўлган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади