«Манчестер Юнайтед» ва Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Миллатлар Лигаси доирасида Даниядан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятга изоҳ берди.
«Унутиш керак бўлган ўйинлар бўлмайди. Бу баҳс бизга кўп нарсани ўргатиши ва хатоларимизни кўрсатиши лозим.
Биз истаганимиздек ўйинга кириша олмадик. Одатда марказ орқали жуда яхши ҳужум қиламиз, аммо Дания шу ҳудудни буткул ёпди. Шу сабаб вазият яратиш янада қийинлашди.
Кўпроқ қанотлардан фойдаландик, рақибни яккама-якка алдаб ўтишга ва тўпни жарима майдонига узатишга уриндик. Данияликлар бу борада кучли эканини билардик. Улар деярли барча имкониятларидан гол уришди.
Аввалги ўйинларимиз ҳам мукаммал эмас эди. Бу мағлубиятдан хулоса чиқариб, кейинги баҳс учун ижобий жиҳатларни сақлаб қолишимиз керак», — деди Фернандеш Canal 11 нашрига берган интервюсида.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади