«Брюгге» ҳужумчиси Николо Трезолди «Барселона» эътиборига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар германиялик 22 ёшли футболчини узоқ муддатли истиқбол учун муносиб номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Бироқ «Барселона» январь ойидаги трансферлар ойнасида Трезолдини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмаяпти. Клуб учун ҳозирги устувор вазифа ҳимоя чизиғини кучайтиришдан иборат.
Шунингдек, Трезолдига Европанинг бошқа гранд клублари — «Бавария», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Николо бу мавсумда 11 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг «Брюгге» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июн ойи охирига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.