Испаниялик мутахассис Хулен Лопатеги Қатар миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бердиМанбага кўра, мураббий 2027 йил апрел ойида муддати тугайдиган шартномасини узайтирмайди. Лопетегининг бундай қарор қабул қилишига Осиё кубоги ўтказилиш муддатининг ўзгартирилиши сабаб бўлган. Катта эҳтимол билан Хулен клублардаги фаолиятини давом эттириши мумкин.
Аввалроқ Саудия Арабистонига яманлик ҳусийлар томонидан уюштирилган ҳужумлар ортидан 2027 йилги Осиё кубоги 2028 йил январ ойига кўчирилгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Лопетеги 2025 йилда Қатар миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида қатарликлар 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, B гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади