«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола Маурисио Почеттино кетганидан кейин АҚШ миллий жамоасини бошқармайди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, испаниялик 55 ёшли мутахассис халқаро футболда ишлаш истаги бўлишига қарамай, АҚШ миллий жамоасидан тушадиган ҳар қандай таклифни рад этади.
Қайд этилишича, Гвардиола ўтган ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этганидан кейин бир йиллик танаффус қилишга қатъий қарор қилган. Шу боис у ҳозирча бошқа жамоалардан тушадиган таклифларни кўриб чиқиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Пеп қарийб 10 йил давомида «шаҳарликлар»ни бошқарди. Унинг қўл остида манкунианликлар уч марта Англия кубоги, олти марта Премер-лига ва беш марта Англия Лига кубогида ғолиб чиққан.
Шунингдек, «шаҳарликлар» испаниялик мутахассис билан уч марта Англия Суперкубогини қўлга киритган. Жамоа бир мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб бўлган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади