Бугун
47
Ўзбек

Гвардиола АҚШ миллий жамоасини бошқаришга тайёр – манба

Футбол
12 ноябр, 10:20
Пеп мураббийлик фаолиятида танаффус эълон қилганди.
Гвардиола АҚШ миллий жамоасини бошқаришга тайёр – манба
Фото: Getty Images

АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино яқин орада «Манчестер Юнайтед» устозига айланиши кутилмоқда.

Тахминларга кўра, Почеттино билан ҳамкорликни тугатгач, америкаликлар Пеп Гвардиолага шартнома таклиф қилиш учун ҳаракат қилади.

The Touchline нашри хабар беришича, Гвардиола АҚШ миллий жамоаси билан ишлашга қарши эмас. Унинг фикрича, миллий жамоани бошқариш клубдаги фаолиятга нисбатан камроқ босим билан боғлиқ.

Муайян шартлар бажарилган тақдирда, Пеп АҚШ миллий жамоасини бошқариш таклифини қабул қилишга тайёр бўлиши мумкин. Қолаверса, у океан ортида иш бошласа, мураббийлар орасида энг кўп маош олувчи мутахассислардан бирига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис «Манчестер Сити»ни 10 йил давомида бошқарганидан сўнг мураббийлик фаолиятида танаффус олганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
Бугунги янгиликлар