«Манчестер Юнайтед» АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино билан музокараларда муҳим келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, манчестерликлар аргентиналик мутахассисни бош мураббий этиб тайинлашнинг асосий шартларини оғзаки келишиб олган. Айни пайтда клуб АҚШ футбол федерацияси билан музокаралар олиб бормоқда.
«Манчестер Юнайтед» Почеттинонинг амалдаги шартномасини бекор қилиш учун 10 миллион доллар товон пули тўлаш имкониятидан фойдаланмоқчи. Шундан сўнг мураббийни тайинлаш бўйича расмий жараёнлар бошланиши кутилмоқда.
Аввалроқ клуб раҳбарияти 11 ноябр куни Монакода йиғилиш ўтказиши хабар қилинганди. Унда амалдаги бош мураббий Майкл Кэррикнинг келажаги муҳокама қилиниши режалаштирилган эди.
Ҳозирча Почеттинонинг тайинланиши расман тасдиқланмаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади