Live
1
Ўзбек

Нурмагомедов ва Двалишвили ўртасидаги жанжал иштирокчилари полицияга олиб кетилди

MMA
11 ноябр, 23:40
    16
Мераб жиноий иш қўзғатишни сўраб ариза бермоқчи эмас.
Нурмагомедов ва Двалишвили ўртасидаги жанжал иштирокчилари полицияга олиб кетилди
Фото: La Sueur

БААнинг Абу-Даби шаҳрида Усмон Нурмагомедов ва Мераб Двалишвили ўртасида юз берган жанжалнинг барча иштирокчилари полиция бўлимига олиб кетилган. Бу ҳақда журналист Ариэл Ҳелвани хабар берди.

«Менга етиб келган сўнгги маълумотларга кўра, жанжалнинг барча иштирокчилари, жумладан, Мераб ва унинг дўсти ҳам кўрсатма бериш учун полиция бўлимида.

Тушунишимча, Мераб жиноий иш қўзғатишни сўраб ариза бермоқчи эмас. Бироқ воқеа жамоат жойида содир бўлган ва камерага тушиб қолган. Шу сабабли ҳамма полицияга олиб кетилган.

Мени қизиқтираётган асосий савол — UFC ушбу воқеадан кейин Усмон билан шартнома имзолайдими? Бу вазият қандай ҳал қилинишини кузатиш қизиқ», — деди Ҳелвани.

Ҳозирча полиция томонидан қандай қарор қабул қилиниши ҳақида маълумот берилмаган.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар