Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Килиан Мбаппе жароҳат сабаб Италияга қарши учрашувда иштирок этмаслигини маълум қилди.
«Килиан Италияга қарши ўйинда майдонга туша олмайди. У енгил оғриқ сезди. Бундай вазиятларда одатдагидек таваккал қилмаймиз. Бу ёқимсиз ҳолат, аммо футболнинг бир қисми.
У якшанба куни Туркияга қарши баҳсгача сафга қайтишига умид қиламан. Аввал Орелиен Чуамени ва Маркус Тюрам билан ҳам шундай вазиятлар бўлган.
Улар иккинчи ўйинда иштирок эта олмаганди. Бундай ҳолларда футболчилар уйда тикланиши керак», — дея Зиданнинг сўзларини келтиради UEFA расмий сайти.
Маълумот ўрнида, Франция ва Италия миллий жамоалари ўртасидаги Миллатлар Лигаси 5-тур доирасидаги учрашув Миландаги «Сан Сиро» стадионида бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан 13 ноябрга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади