Хорватия миллий жамоаси ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Матео Ковачич Миллатлар лигаси доирасида Англияга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
«Бу катта ва ўзига хос учрашув. Англияга қарши ҳар бир ўйин доим шундай аҳамиятга эга. Биз бутун диққатимизни жамлашимиз, агрессив ҳаракат қилишимиз ва бор кучимизни ишга солишимиз керак. Айниқса, ўтган ойда англияликлардан қабул қилиб олган оғир мағлубиятимиздан кейин бу жуда муҳим.
Бизда жиддий мотивация бор. Нимага қодир эканимизни кўрсатишни ва ҳали ҳам ўша Хорватия эканимизни исботлашни истаймиз. Риекада Англияга қарши ўйинда гўёки бутунлай ўйиндан узилиб қолгандек бўлдик», — деди Ковачич.