Live
4
Ўзбек

Тухел: «Англиянинг мақсади — Миллатлар лигасида биринчи ўринни эгаллаш»

Футбол
6 ноябр, 09:32
    4
Инглизлар ноябр ойида Хорватия ва Испанияга қарши баҳслашади.
Тухел: «Англиянинг мақсади — Миллатлар лигасида биринчи ўринни эгаллаш»
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувлар ва жамоа олдига қўйилган мақсадлар ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябр куни англияликлар Хорватияга қарши майдонга тушса, 15 ноябр куни Испания билан куч синашади.

«Менинг мақсадим — гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш. Жамоамиз ҳам айнан шу натижа учун курашмаса, ҳайрон қолган бўлардим. Финал босқичини Испанияда ўтказишни истаймиз. Бизга муҳим натижа учун кураш олиб бориладиган, кескин ва масъулиятли учрашувлар керак. Миллатлар лигасидан айнан шу мақсадда фойдаланмоқчимиз — Европа чемпионатига имкон қадар яхши тайёргарлик кўриш учун.

Хорватияга қарши баҳс жуда муҳим. Айниқса, ушбу рақиб билан аввалги учрашувимиз натижасини ҳисобга олсак. Ўшандаги натижага муносиб эришган эдик, аммо қандай савияда ўйнаганимиз ва қанча куч сарфлаганимизни ҳам ёдга олишимиз керак. Ҳозир яна шундай юқори даражадаги ўйин намойиш этишимиз зарур.

Хорватия Испанияга қарши баҳсда ўзини жуда яхши кўрсатди. Улар ғалабага жуда яқин келди. Ҳозир эса бутун эътиборимиз Хорватияга қарши учрашувга қаратилган ва биз унга тайёргарлик кўряпмиз.

Қисқа вақт ичида жуда кучли икки миллий жамоага қарши ўйнашимиз керак. Тайёргарлик учун атиги икки кун — сешанба ва чоршанба кунлари ихтиёримизда бўлади. Ушбу вақт давомида майдонда машғулотлар ўтказиб, ўйин услубимиз ва тактик схемаларимизни қайта тиклашга ҳаракат қиламиз», — дея Тухелнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар