Live
2
Ўзбек

Гаттузо — А Серияда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди

Футбол
6 ноябр, 12:17
    14
«Лацио» 28 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Гаттузо — А Серияда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Фото: Getty Images

«Лацио» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия чемпионатида октябр ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда А Сериянинг расмий сайти хабар берди.

Ўтган ойда римликлар «Монца» (3:1), «Ювентус» (3:0), «Парма» (2:1), «Сассуоло» (6:2) ва «Каляри» (2:1) клубларини мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, «Лацио» 28 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда «Интер» (25 очко), «Рома» (24) ва «Комо» (23) ҳам жой олган.

Гаттузо ўтган ёзда «Лацио» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унга қадар италиялик мутахассис Италия миллий жамоаси, «Марсел», «Валенсия», «Наполи», «Милан» ва бошқа бир қатор клубларда фаолият олиб борган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лацио Лацио
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

14 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар