Live
4
Ўзбек

Суперлига. «Динамо» Зоминда 10 киши бўлиб қолган «Сўғдиёна»дан устун келди

Футбол
6 ноябр, 10:18
    25
Абрамов жамоаси очколари сонини 37 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилди.
Суперлига. «Динамо» Зоминда 10 киши бўлиб қолган «Сўғдиёна»дан устун келди
Фото: Динамо ПФК
06.11.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сўғдиёна Сўғдиёна 1 : 3 Динамо Динамо

Суперлига 27-турида «Динамо» Зоминда «Cўғдиёна» билан беллашди. Унда самарқандликлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Беллашувда дастлаб мезбонлар 2-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Жавоҳир Қаҳрамонов ушбу вазиятда гол муаллифига айланди. Танаффусга қадар дастлаб мезбонларда Нодир Сойибов майдондан четлатилди. 33-дақиқада Амаду Думбия мувозанати тиклади. Иккинчи бўлимда эса Анваржон Ҳожимирзаев ва Расул Йўлдошев якуний голларни урди.

Бу ғалабадан сўнг Вадим Абрамов жамоаси очколари сонини 37 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилди. 30 очкоси бор жиззахликлар эса 11-поғонада.

Суперлига. 27-тур
Сўғдиёна – Динамо 1:3
Голлар:
Жавоҳир Қаҳрамонов, 2 (1:0), Амаду Думбуя, 33 (1:1), Анваржон Ҳожимирзаев, 72 пен (1:2), Расул Йўлдошев, 79 (1:3)
Сўғдиёна: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов, 8.Жамшид Болтабоев (7.Петар Мичин, 78), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (50.Шоҳруз Камолов,61), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 15.Хондамир Мустафоқулов ( 49.Сардор Жамолов, 78), 19.Забиҳилло Ўринбоев ( 6.Беҳруз Асқаров, 33), 22.Абдулазизхон Абдурашидов (28.Самандаржон Мавлонқулов, 61), 32.Нодиржон Сойибов,
Динамо: 1.Эдем Неманов, 2.Артём Радаев, 3.Михаил Штефан, 8.Азиз Амонов, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 16.Амаду Думбуя, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 24.Акбар Худойбердиев (15.Расул Йўлдошев, 46), 30.Харис Хайдаревич, 79.Эдем Сейтвалиев.
Огоҳлантириш: Харис Хайдаревич 48, Амаду Думбуя 58, Эдем Неманов 59.
Четлатиш: Нодиржон Сойибов 29.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар