Бугун
53
Ўзбек

Суперлига. «Хоразм» меҳмонда «Бунёдкор»дан устун келди

Футбол
5 ноябр, 10:25
    6
27-турнинг илк баҳси якунланди.
Суперлига. «Хоразм» меҳмонда «Бунёдкор»дан устун келди
Фото: Хоразм ПФК
05.11.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Бунёдкор Бунёдкор 1 : 2 Хоразм Хоразм

Суперлига 27-турининг илк беллашувида «Хоразм» клуби Тошкентда «Бунёдкор» билан беллашди. Унда Вали Султонов жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб Суҳроб Иззатов ҳисобни очди. 33-дақиқада Матия Кривокапич мувозанатни тиклади. Орадан 4 дақиқад ўтиб, Азизбек Пирмуҳаммадов урганчликларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Бу ғалабадан сўнг «Хоразм» очколари сонини 26 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилди. «Бунёдкор» эса шунча очко билан 14-поғонага тушди.

Суперлига. 27-тур
Бунёдкор – Хоразм 1:2
Голлар:
Суҳроб Иззатов, 5 (0:1), Матия Кривокапич, 33 (1:1), Азизбек Пирмуҳаммадов, 37 (1:2)
Бунёдкор: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов (74.Иван Букрин, 69’), 9.Матия Кривокапич, 10.Амир Тўрақулов, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 17.Музаффар Олимжонов (11.Сардор Абдунабиев, 64’), 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 27.Ислом Анваров (21.Носир Абдусаломов, 57’), 42.Абдулҳамид Икромов (14.Шаҳзоджон Неъматжонов, 64’), 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.

Хоразм: 77.Умиджон Эргашев, 9.Сардор Азимов (7.Темурбек Исмаилов, 57’), 10.Рафаэль Тавареш, 13.Элзио Лоҳан, 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Данил Нугуманов, 25.Матия Ром, 34.Суҳроб Иззатов, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов, 96.Рафаэль Сабино (12.Максим Ширяев, 71’).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Хоразм Хоразм
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар