Бугун
53
Ўзбек

Расман: Рафиня «Барселона» билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди

Футбол
5 ноябр, 07:30
    4
Бразилиялик ҳужумчи Каталония клуби сафида 190 та баҳсда майдонга тушиб, 94 та гол урган.
Расман: Рафиня «Барселона» билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Рафиня клуб билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар берди.

29 ёшли бразилиялик футболчи «Барселона» сафига 2022/23 йилги мавсумда келиб қўшилган. Шундан буён у жамоа сафида 190 та баҳсда иштирок этиб, 94 та гол урди.

Рафиня каталонияликлар билан уч марта Испания чемпионлиги (2022/23, 2024/25, 2025/26), бир марта мамлакат кубоги (2024/25) ва уч марта Испания Суперкубогини (2022/23, 2024/25, 2025/26) қўлга киритган.

«Астон Вилла»га қарши баҳсда у «Барселона» сафидаги ўйинлар сони бўйича бразилиялик Адриано Корея билан тенглашди. Шу тариқа Рафиня клуб тарихида энг кўп баҳсда майдонга тушган бразилиялик футболчилар орасида тўртинчи ўринга кўтарилди.

Маълумот учун, Рафинянинг «Барселона» билан аввалги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тransfermarkt портали 29 ёшли футболчининг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар