Live
1
Ўзбек

Беллингҳэм ЕЧЛда Касиляснинг рекордини янгилади

Футбол
5 ноябр, 07:45
    8
Англиялик яримҳимоячи 23 ёшида Чемпионлар лигасидаги 60-баҳсини ўтказиб, тарихдаги энг ёш футболчига айланди.
Беллингҳэм ЕЧЛда Касиляснинг рекордини янгилади
Foto: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен

«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида АEКга қарши баҳсда майдонга тушди. Англиялик футболчи ушбу беллашувда гол уришга ҳам муваффақ бўлди, Мадрид клуби эса 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маdrid Xtra хабарига кўра, бу Беллингҳэм учун Чемпионлар лигасидаги 60-ўйин бўлди. У ушбу натижага 23 ёш-у 128 кунлигида эришди ва мусобақа тарихида 60 та баҳс ўтказган энг ёш футболчига айланди.

Шу тариқа, яримҳимоячи «Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касилясга тегишли рекордни янгилади.

Маълумот учун, «Реал» 4-турдан сўнг 12 очко жамғарган ва «ПСЖ» билан биргаликда умумий босқич турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Беллингҳэм 2023 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар