Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор август ойидан буён гол ура олмаяпти.
Шунингдек, у аввалги мавсумлардаги каби ёрқин ўйин намойиш эта олмаяпти. Madrid Zone маълумотига кўра, 26 ёшли футболчи Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 3 та учрашувда бирорта ҳам муваффақиятли дриблинг амалга оширмаган. Бу унинг «Реал»даги фаолияти давомида энг ёмон серияси ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Винисиус 2018 йилда Бразилиянинг «Фламенго» клубидан Мадрид жамоасига кўчиб ўтган. Ўтган ёзда у клуб билан 2032 йил ёзигача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
Чоршанба куни АЕКка қарши баҳсда эса Винисиус 82 дақиқа ҳаракат қилди, аммо гол ёки ассист қайд эта олмади. Ушбу баҳсда бразилиялик вингер жамоаси Греция клубини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу ғалабадан сўнг «Реал» очколари сонини 12 тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. Греция клуби эса 3 очко билан 30-ўринда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади