«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн янги шартнома имзолагач, Европанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Германия клуби 5 ноябр куни 33 ёшли ҳужумчи билан келишув 2029 йилгача узайтирилганини эълон қилди. Манба маълумотига кўра, Кейннинг янги маоши «Бавария» тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлади. Бу эса уни Европадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради.
Англия миллий жамоаси ҳужумчиси 2023 йилдан буён мюнхенликлар сафида тўп тепмоқда. Ушбу даврда у икки марта Германия чемпиони бўлди, мамлакат кубогини қўлга киритди ва икки бор Суперкубок соҳибига айланди.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали Кейннинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, манба хабарига кўра, Кейн 2026 йил октабр ойида «Олтин тўп» совринини қўлга киритган.