«Бавария» яримҳимоячиси ва сардори Йозуа Киммих Бундеслиганинг 8-туридан ўрин олган «Боруссия Д»га қарши марказий учрашув натижаси ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, бу мавсумдаги учинчи дурангимиз бўлди. Бугунги ўйин асло бундай натижа билан якунланмаслиги керак эди. Айниқса, иккинчи бўлимдаги ўйинни ҳисобга олсак, бу дурангни адолатли деб ҳисобламайман.
Лекин футболда баъзан шундай ҳолатлар ҳам учраб туради. «Боруссия Д» таслим бўлмади ва якуний ҳуштакка қадар курашди.
Охир-оқибат, бу бир очкони қабул қилишимизга тўғри келади. Шунга қарамай, бугун шубҳасиз ғалаба қозонишимиз керак эди», — дея Киммихнинг сўзларини келтиради мюнхенликлар расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Конрад Лаймер ва Дайо Упамекано «Бавария»нинг голларига муаллифлик қилди, Серху Гирасси ҳамда Фабио Силва эса дортмундликлар сафида жавоб голларини уришди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади