Бугун
24
Ўзбек

«Бавария»нинг мағлубиятсиз серияси 12 та ўйинга етди

Футбол
26 октябр, 01:08
Компани бошчилигидаги жамоа барча мусобақаларда 8 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этган.
«Бавария»нинг мағлубиятсиз серияси 12 та ўйинга етди
Фото: Getty Images
25.10.2026 FT Бундеслига Германия Фрайбург Фрайбург 1 : 3 Бавария Бавария

«Бавария» бу мавсумда ҳали бирор марта мағлуб бўлмади. Мюнхенликлар Бундеслиганинг 7-турида «Фрайбург»ни 3:1 ҳисобида енгиб, мағлубиятсиз сериясини 12 та ўйинга етказди. Ўйинда Упамекано, Олисе ва Гнабри голларга муаллифлик қилди. Шунингдек, Бишоф ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Венсан Компани бошчилигидаги жамоа барча мусобақаларда 8 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этган.

Эътиборлиси, белгиялик мураббий соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб «Фрайбург»га қарши ўйинда стадионда бўлмади. Бу ғалабадан сўнг жамоа Бундеслига турнир жадвалида яна пешқадамга айланди.

Маълумот учун, Компани бошқарувидаги навбатдаги учрашувини 28 октябр куни Германия кубоги доирасида «Магдебург»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фрайбург Фрайбург
  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар