«Бавария» фахрий президенти ва директорлар кенгаши аъзоси Ули Ҳёнес Майкл Олисени «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямалдан устун қўйишини билдирди. Бу ҳақда Тhe Touchline нашри хабар берди.
«Олисе дунёнинг энг яхши футболчисига айланиш йўлида. Менимча, у Ламин Ямалдан яхшироқ. Майкл голлар уради, голли узатмаларни амалга оширади ва юқори тезликка эга. Аслида, у идеал футболчи», — деди Ҳёнес.
Маълумот учун, Майкл Олисе 2026/2027 йилги мавсумда барча мусобақаларда 10 та баҳсда қатнашиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Франциялик футболчи «Олтин тўп» учун курашаётган 30 нафар номзод қаторидан жой олган.